date

Жиззахда қарздорлар мажбурий равишда уйдан кўчирилди

Жиззахда қарздорлар мажбурий равишда уйдан кўчирилди

Жиззах шаҳрида суд қарори асосида фуқаролар уйдан мажбурий тартибда чиқарилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълумот берди.

Хабарга кўра, қарздор Н.А. ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжати белгиланган муддатда бажарилмагани сабабли, кўчириш давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган.

Ижро жараёнидан олдин қарздор расмий равишда белгиланган сана ва вақт ҳақида огоҳлантирилган, кўчириш пайтида ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини тўсиб қўймаслиги ҳақида хабар қилинган.

Кўчириш жараёни холислар, ички ишлар органлари, фавқулодда вазиятлар хизмати, тиббиёт ёрдами ходимлари ва бошқа масъул шахслар иштирокида ўтказилган.

Натижада уй қонуний эгасига топширилди ва барча жараён далолатнома орқали расмийлаштирилиб, иштирокчилар томонидан имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда қарздорлар мажбурий равишда уйдан кўчирилди