Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими ўринбосари Шоҳруҳ Хайриддинов интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда e-qaror платформасида маълумот эълон қилинган, аммо ҳужжат тез орада беркитиб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, ҳоким ўринбосари пахта-йиғим теримини самарали ташкиллаштирмагани учун жазоланган. Шунингдек, унинг фаолиятида жиддий камчиликлар кузатилган ва ҳукумат топшириқларини лозим даражада бажармагани қайд этилган.
Натижада Шоҳруҳ Хайриддиновга расман ҳайфсан берилди. Бу қарор маҳаллий ҳокимият тизимидаги масъул шахслардан юқори даражада масъулият талаб этилаётганини кўрсатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар