date

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми?

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “пойтахтда бола ўғрилари пайдо бўлди” мазмунидаги хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

Мазкур хабарларда айтилишича, гўёки мактаблар ва кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машиналарга ўтқазиб олиб кетишга уринган шахслар бўлган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ўтган беш йилда пойтахтда бола ўғирлаш ҳолати умуман қайд этилмаган. Демак, тарқатилаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

ИИББ вакиллари фуқароларни тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка ва уларни тарқатмасликка чақирди. Чунки бундай хабарлар жамоат орасида паникага сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Бир бола уйига кеч қайтгани учун қариндошларига “мени ўғирлаб кетишмоқчи бўлишди” деган. Кейинчалик маълум бўлишича, у дўстининг уйига сўроқсиз борган ва вазиятдан чиқиш учун шундай сўз айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми?