
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди, деб ёзади Кун нашри.
Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Ушбу ташриф доирасида қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Бундан аввалроқ 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Туркманистонга ушбу тадбирда иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар