“Ўзбек Тайсон” ЙПХдан қочди: машинаси жаримага тушди

1 дақиқа ўқиш519
“Ўзбек Тайсон” ЙПХдан қочди: машинаси жаримага тушди

Фото: Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

9 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида эътиборли ҳолат юз берди. “Ўзбек Тайсон” номи билан танилган ММА жангчиси Жасурбек Жўраев йўл-патрул хизмати ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатлангани сабабли муаммога дуч келди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, спортчи бошқарувида бўлган Kia Sonet қисқа вақт ичида аниқланиб, тегишли чоралар асосида тўхтатилган. Шундан сўнг ҳайдовчидан нега ЙПХ ходими талабига амал қилмагани сўралган.

Маълум бўлишича, Жасурбек Жўраев ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслигини тан олган. Шу сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган.

Жангчи ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдириб, яқин орада ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни режалаштираётганини айтди. Унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда машғулотлар ва спорт фаолияти сабаб бу масалага вақт ажрата олмаган.

“Яқинда 'права' оламан. Ҳозир машғулотлар билан бандман, улгурмаяпман. Қонун ҳамма учун бир хил. Қилган ишимдан пушаймонман, буни ҳеч кимга тавсия қилмайман”, — дея изоҳ берган у.

Мазкур ҳолат яна бир бор йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, айниқса ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқармаслик қанчалик муҳим эканини эслатади. Қонун олдида ҳамма тенг экани эса бундай вазиятларда яққол намоён бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?