60 ёшли онахоннинг 100% натижаси ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлди

Фарғона вилоятида яшовчи 60 ёшли бир онахон ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топширилган назарий имтиҳонда 20 та саволнинг барчасига тўғри жавоб бериб, мукаммал натижа қайд этди. У имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга бир қадам яқинлашди.
Энг қизиғи, онахоннинг қувончи видеога тушиб қолган ва у болалардек самимий хурсанд бўлиб, натижасини яқинлари билан бўлишган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг қалбини илиқ ҳислар билан тўлдирди.
Фойдаланувчилар эса видеога турли изоҳлар қолдирмоқда: “Ирода бўлса, ёш тўсиқ эмас экан”, “Ҳаракат қилган одам учун кечикиш йўқ” ва “Онахон барчага мотивация берди”.
Кўпчилик бу воқеани фақат имтиҳон натижаси эмас, балки ҳаётга бўлган ишонч ва қатъият рамзи сифатида баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!