23:54 / 24.06.2020
4 572

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 54 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 6901дан ошгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 239та янги ҳолат қайд этилди, бу эса кунлик ўсиш бўйича янги рекорд кўрсаткичдир.
Шунингдек, 125 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4685 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2197 бемор даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатларининг кунлик ўсиш бўйича аввалги рекорд кўрсаткичи 7 июнь куни қайд этилган, ўшанда 237 кишида коронавирус аниқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди