Ўзбекистонда чорва саломатлиги ойлиги бошланди

1 дақиқа ўқиш276
Ўзбекистонда чорва саломатлиги ойлиги бошланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда 18 апрелдан 18 майга қадар "Чорвачиликда санитария-эпидемиологик ва гигиена ойлиги" бошланди.
  • Бу тадбирнинг асосий мақсади чорва ҳайвонлари соғлигини муҳофаза қилиш ва хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишдир.
  • Вазирлик фермер ва чорвадорларга ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, хўжаликларда дезинфекция воситаларини жорий этишни тавсия этмоқда.
  • Касалликка шубҳа туғилганда, дарҳол ветеринар мутахассисларга мурожаат қилиш ва эмлаш каби профилактик чораларни қўллаш муҳимлиги таъкидланди.

2026 йил 18 апрелдан 18 майга қадар Ўзбекистон ҳудудида “чорвачиликда санитария-эпидемиологик ва гигиена ойлиги” эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расман маълум қилди. Тадбир асосий мақсади — чорва ҳайвонлари соғлигини муҳофаза қилиш ва хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишдан иборат.

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2025–2026 йиллар давомида 48 та давлатда ушбу касалликнинг янги “SAT” турлари аниқланган. Шу билан бирга, амалдаги вакциналар барча штаммларга тўлиқ иммунитет бермаслиги ҳам қайд этилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерлар ва чорвадорларга ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия этмоқда. Хўжаликларга кириш жойларида дезинфекция воситаларини жорий этиш ва назорат тизимини кучайтириш алоҳида талаб сифатида белгиланган.

Шунингдек, бегона шахслар ҳамда транспорт воситаларининг киришини чеклаш, ҳайвонларни тоза сув ва сифатли озуқа билан таъминлаш муҳим эканлиги таъкидланган. Хўжалик ҳудудларида доимий тозаликни сақлаш ва зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш ҳам асосий чоралар қаторига киради.

Касалликка шубҳа пайдо бўлганда, ҳайвонлар дарҳол алоҳида жойга ажратилиши ва мустақил даволаш чоралари қўлланмаслиги керак. Барча ҳолатларда тезкор равишда ветеринар мутахассисларга мурожаат қилиш шартлиги айтилмоқда.

Оқсил касаллиги белгилари сифатида юқори ҳарорат, оғиз бўшлиғида ва туёқларда яралар, шунингдек елин соҳасида шикастланишлар кузатилади. Бундай ҳолатларда биноларни тўлиқ дезинфекция қилиш ва маҳсулотларни тарқатмаслик талаб этилади.

Мутахассислар вакцинацияни энг самарали профилактик чора сифатида баҳолашмоқда. Қорамоллар йилига икки марта, қўй ва эчкилар эса бир марта эмланиши керак. Иммунитет одатда эмлашдан 15–21 кун ўтиб шаклланади.

Вазирлик фермерларни доимий эҳтиёткорликка чақириб, ҳар қандай шубҳали ҳолатда дарҳол мутахассисларга мурожаат қилиш зарурлигини таъкидламоқда. Қоидаларга риоя қилиш ва тозаликни сақлаш — соғлом чорва ҳамда барқарор даромаднинг асосий кафолати экани қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?