date

“Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди: чемпионлик пойгаси қизийди

“Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди: чемпионлик пойгаси қизийди

Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган марказий ва ҳал қилувчи баҳсда “Манчестер Сити” ўз майдонида турнир пешқадами “Арсенал” устидан муҳим ғалабани қўлга киритди. Кескин ва шиддатли руҳда ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланиб, чемпионлик пойгасига янада интрига қўшди.

Манчестерликлар таркибида Райан Шерки 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Кай Ҳавертц жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда эса Эрлинг Холанд ўз сўзини айтди ва 65-дақиқада ҳал қилувчи голни урди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди.

Бу натижадан кейин “Арсенал” 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини сақлаб қолган бўлса-да, Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” 67 очкога етди. Энди “шаҳарликлар” захирадаги ўйинида ҳам ғалаба қозонса, пешқадамга тенглашиш имконига эга бўлади.

АПЛ. 33-тур

“Манчестер Сити” — “Арсенал” 2:1
19 апрел, “Этиҳад”

Голлар: Шерки (16), Холанд (65) — Ҳавертц (18)

“Манчестер Сити”: Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Геҳи, О'Райли, Родри (Нико, 88), Силва, Семенё (Аке, 90+6), Шерки (Фоден, 84), Доку (Савинио, 88), Холанд.

“Арсенал”: Райя, Москера (Уайт, 74), Салиба, Габриэл, Ҳинкапи, Эдегор, Субименди (Гёкереш, 84), Райс, Мадуэке (Мартинелли, 46), Эзе (Троссар, 74), Ҳавертц.

Огоҳлантиришлар: Москера (36), Геҳи (60), Габриэл (83), Холанд (83)

Бу ғалаба орқали “Манчестер Сити” чемпионлик курашида жиддий даъвогар эканини яна бир бор намойиш қилди. Энди мавсумнинг ҳал қилувчи паллаларида ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди: чемпионлик пойгаси қизийди