11:38 / 03.07.2020
3 198

Ходим ишга тикланди

Ходим ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 06.11.2019 йилдаги 2-1002-1918/31162-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Тошкент ёғ мой комбинати” АЖдан ундирувчи С .Рахмонова (Қаххарова) фойдасига “Тошкент ёғ мой комбинати” АЖ томонидан 2019 йил 15 июлда қабул қилинган С.Қаххарова билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 138-сонли буйруғининг 1-қисмидаги С.Қахаровага оид 1-банди ғайриқонуний деб топилиб бекор қилиниши кўрсатилган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси У.Толипов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 101119097875-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 72-моддасига асосан барча процессуал ҳаракатлар белгиланган тартибда амалга оширилган. “Тошкент ёғ мой комбинати” АЖнинг буйруғига асосан С.Қаххарова штат жадвалидаги ойлик иш ҳаққига биноан, 2020 йил 16 июнь ойидан бошлаб қарздор “Тошкент ёғ мой комбинати” АЖ ишга қайта тикланди. Юқоридагиларга асосан, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ходим ишга тикланди