06:00 / 21.04.2021
5 548

Профессор Зарифбой Ибодуллаев билан катта интервью (видео)


Тошкент тиббиёт академияси асаб касалликлари кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори, "Асаб ва руҳият" илмий-тиббий маркази раҳбари Зарифбой Ибодуллаев билан интервью ташкил қилдик.

Профессор З.Р.Ибодуллаев 100 дан ошиқ илмий асарлар муаллифи. Унинг илмий раҳбарлигида неврология, нейропсихология ва тиббий психология йўналишлари бўйича диссертация ишлари тайёрланган ва тайёрланмоқда. З.Р.Ибодуллаев муаллифлигида “Асаб касалликлари” дарслиги ва врачлар учун “Инсульт ва кома” қўлланмаси нашрдан чиқди.

З.Р.Ибодуллаев Республикамизда “Тиббиёт психологияси”ни ўқитиш бўйича салмоқли ишларни қилиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида ушбу фанни ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилди ва Давлат таълим стандарти тузилди.

З.Р.Ибодуллаевнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги меҳнатлари муносиб тақдирланиб 2014 йили “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” унвонига сазовор бўлди.

Қуйида сайтимизнинг доимий ҳамкори, ўзларининг ажойиб фикр-мулоҳазалари, ноёб китобларидаги долзарб сатрлари билан Сиз азиз ўқувчиларимизга яхши таниш бўлган ажойиб инсон Зарифбой Ибодуллаев билан янада яқиндан танишиш имконига эга бўласиз. Хусусан, домланинг болалиги, орзулари, ҳаёт фаолияти, амалга оширган ишлари, Соғликни сақлаш тизимидаги камчиликлар, келажак орзулари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан журналист Гўзал Халибаева бошловчилигида ўтказилган интервью давомида танишасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Профессор Зарифбой Ибодуллаев билан катта интервью (видео)