20:04 / 24.08.2021
2 208

Президент янги қарор қабул қилди

Президент янги қарор қабул қилди
Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Тадбиркорларнинг муаммо ва масалаларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, инсофли солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилди.

Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган имконият охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган – интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади;

товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:
  • қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;
  • солиқ тўловчига тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда қўшилган қиймат солиғи салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш ҳуқуқи берилади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Президент янги қарор қабул қилди
[/banner_pushhouse