Олимлар кечаси ноутбуклардан фойдаланиш семизликка олиб келишини аниқлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар кечаси ноутбуклардан фойдаланиш семизликка олиб келишини аниқлашди

Ҳаёт тарзи 19-05-2016, 23:05 1 169
Олимлар кечаси ноутбуклардан фойдаланиш семизликка олиб келишини аниқлашди

Чикагодаги Шимоли-Ғарбий университет олимлари ёрқин ранг метаболизм жараёнини тезлаштиришини аниқлади. Тадқиқот матни билан PLoS ONE илмий журналида танишиш мумкин. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Олимларнинг хулосасига кўра, ёрқин ёруғлик инсонда инсулинорезистентлик хавфи – эндоген ёки экзоген инсулинга нисбатан метаболик жавобнинг бузилиш хавфини оширади. Ушбу ҳолат қон плазмасида инсулиннинг ажралишини оширади. Бундан ташқари, ёрқин нур қонда глюкоза даражасини кўпайишига олиб келади.

"Буларнинг барчаси метаболизм жараёнининг тезлашувига олиб келади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ёрқин сунъий нур остида сутканинг қоронғу пайтларида ноут-букдан фойдаланишни хуш кўрадиган одамлар семизликка кўпроқ мойил бўлади", - изоҳ берди тадқиқот муаллифлари.

Олимлар метаболизм тезлашуви ёрқин ва хира нур ўртасида айнан қандай боғлиқлик борлигини ҳозирча аниқламаганларини билдирди.
loading...


Zamin.uz нинг Vkontakti’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.