Германияда қумдан 14,5 метрлик қаср қурилди

  • Ҳаёт тарзи
  • 4-09-2016, 10:17
  • 1 130
  • Германияда қумдан 14,5 метрлик қаср қурилди

    Германиянинг Дуйсбург шаҳрида Гиннесс рекордлар китобига кириш мақсадида 14,5 метрлик қум қасри қурилди.

    Қасрни қуришда 10 та давлатдан 18 киши иштирок этди. 14,5 метрлик скульптурани қуриш учун 3 ҳафта вақт ва 2 тоннадан кўпроқ қум талаб этилди, дейилади "Кун" нашрида.

    Лойиҳа иштирокчилари 2015 йилда Майамида ўрнатилган жаҳон рекордини янгилашмоқчи бўлишди. Майамида 14 метрлик қасрни қуриш учун 1,8 тонна қум кетганди.

    Бироқ иншоот яхшилаб кузатиб чиқилгандан кейин Гиннесс рекордлар китоби комиссияси қумда қурилиш ҳавозалари қолдиқлари борлигини аниқлади, бу эса қоидаларга зид келади.