19:17 / 23.08.2018
11 271

Эркак ва аёлнинг психологик фарқи…(жуда қизиқ)

Эркак ва аёлнинг психологик фарқи…(жуда қизиқ)
Олимларнинг фикрича аёллар асосан тинч ва стандарт шарт-шароитларда яхши натижаларни кўрсатар эканлар. Масалан, милтиқдан отишда, осойишта ва хотиржам ҳолатда эркаклар уларга мерганликда ета олмайдилар.

Айни пайтда, икки-уч хил ишни бажариш, ноодатий ва асабий вазиятларда (бир жиноятчига нисбатан қурол ишлатиш каби) аёлларда «тир»даги мерганликдан асар ҳам қолмас экан. Эркаклар бўлса бунинг акси, тезкор вазиятларда юқори аниқлик ва тартиб билан қурол ишлатишга қобилият пайдо бўларкан. Яъни, эркакларда руҳий-психологик ҳолат анча мўътадил, босиқ бўлганлиги учун тезда вужудга келган ностандарт вазиятни тўғри баҳолаб, шунга мувофиқ ҳаракат қилиш, назарияни амалга татбиқ қилиш анча яхши ривожланган экан.

Бу борада мисоллар кўп, бу ерда ҳаммасини келтириб ўтирмадим. Ажабмаски, шунинг учун ҳам, балки, баъзи касблар – жарроҳлик, фуқаро авиациясида учувчилик, «Формула 1»да ва бошқа шу сингариларда ишловчиларнинг 99,9%ини эркаклар ташкил қилса.

Эркаклар тўғри маънода туғма «овчи»: жисмонан ва психологик кучли, оиланинг моддий таъминотчисидир. Бу – Аллоҳнинг ҳикмати. Эркакнинг оилага бош бўлиш вазифаси шу сабабдан юклатилган бўлса, эҳтимол.

Энди ҳозирги кўчаларимиздаги аҳвол ўзингизга маълум. Машиналар, тирбандликлар, ҳар хил «шумахер» ҳайдовчилар кўп. Ёки бўлмаса, хаёлпараст пиёдалар… Бундай хавфли, асабий вазиятларда албатта аксарият аёлларда уларга зарур бўлган совуққон психологик ҳолат етишмаслиги табиий. Энди ўйлаб кўринг, Худо кўрсатмасин (аслида бундай воқеалар бўлган), агар аёл киши машинасида одам уриб, ўлдириб қўйса-ю, унинг эмизикли фарзанди бўлса, нима бўлади?!

Ўзим ҳам ҳайдовчиман, бир машина орқасидан юриб, унинг ҳаракатланишига қараб, рулда аёл киши бўлса керак десам, ҳақиқатда шундай бўлиб чиқади. Чунки ҳаракатланишида ишончсизлик билиниб туради.

Бошқа тарафдан қарасак, аёллар учун оддий бўлган кундалик уй юмушларини эркаклар умуман қила олмайдилар. Шунинг учун эркак ва аёл ўзига хос бўлган ишни қилиши тўғрироқ бўлса керак. Яна ҳам Аллоҳ билгувчироқ!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркак ва аёлнинг психологик фарқи…(жуда қизиқ)