
“Зверополис 2” кенгайтирилган дам олиш кунларида жаҳон бозорида 556 миллион доллар даромад кўриб, анимацион фильмлар орасида энг йирик старт натижасини қайд этди. Бу ҳақда DTF портали хабар берди.
Шукроналик куни муносабати билан ўтган дам олиш кунларида машҳур мультфильмнинг давомий қисми АҚШда 156 миллион доллар даромад кўрди. АҚШдан ташқарида эса фильм яна 400 миллион доллар ишлаб, шундан 272 миллион доллари Хитой бозорига тўғри келди.
Биринчи дам олиш кунларидаги умумий жаҳон даромади 556 миллион долларга етиб, бу натижа уни кино тарихидаги тўртинчи энг муваффақиятли старт ва анимацион фильмлар орасида мутлақ рекордчи қилди. Бундай муваффақиятга аввалги қисмнинг оммавийлиги, байрам дам олиш кунлари ва томошабинларнинг юқори баҳолари сабаб бўлди: Rotten Tomatoes рейтингида 95%, CinemaScore эса “A” баҳосини берди.
Таҳлилчилар “Зверополис 2” Disneyнинг навбатдаги миллиард долларлик лойиҳасига айланиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда. Шу билан бирга, “Ёвуз.
2-қисм” мусиқий фильми ҳам дам олиш кунларида 93 миллион доллар ишлаб, умумий даромадини 393 миллион долларга етказди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.