date

Оскар Уайлд сақланган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади

Оскар Уайлд сақланган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади

Рединг шаҳридаги собиқ қамоқхона Ziran Educational Foundation фонди томонидан сотиб олинди, деб хабар берди Weekend. Айнан шу муассасада 1895–1897 йилларда ёзувчи Оскар Уайлд жазо ўтаган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Янги лойиҳа таъқиб ва босимга учраётган ижодкорлар учун хавфсиз макон бўлиши кўзланмоқда. Фонд бу ерда санъат маркази ҳамда бутик-меҳмонхона очишни режалаштирган.

Фонд жорий ёзда реконструкция бўйича концепцияни тақдим этади: лойиҳага кўра, собиқ камералар кўргазма заллари ва ижод студияларига айлантирилади. Меъморлар викториан давридаги қамоқхона қиёфасини сақлаб қолиб, унинг оғир тарихини замонавий санъат билан уйғунлаштиришни ваъда қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уайлднинг икки йиллик қамоқдаги ҳаёти кейинчалик унинг машҳур “Рединг қамоқхонаси балладаси” асарига илҳом берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Оскар Уайлд сақланган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади