date

“Сеҳрли қалпоқча” филми актёри Бунёд Раҳматуллаев ҳозир қаерда ва нима билан банд?

“Сеҳрли қалпоқча” филми актёри Бунёд Раҳматуллаев ҳозир қаерда ва нима билан банд?

Бир пайтлар томошабинлар қалбини ларзага келтирган “Йиғламагин” ва “Сеҳрли қалпоқча” фильмлари орқали танилган актёр Бунёд Раҳматуллаев бугун кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб берди: у ҳозир қаерда ва нима билан банд?

Актёрнинг айтишича, у илк бор 2009 йилда суратга олинган “Йиғламагин” фильмида атиги 9 ёшда роль ижро этган. Дастлаб фильм учун кастингдан бошқа номзод ўтган бўлса-да, кейинчалик марҳум устоз режиссёр Шуҳрат Аббосов кастингни қайта кўриб чиқиб, айнан Бунёдни танлаган.

“Устозим кўзларимда маъюслик, ички изтироб кўпроқ сезилишини айтиб, мени тасдиқлаганлар”, — дейди актёр.

Орадан йиллар ўтиб, томошабинлар орасида “Нега Бунёд Раҳматуллаев кинода кўринмаяпти?” деган савол кўп янграй бошлади. Бу саволга актёрнинг жавоби аниқ ва самимий:

“Бугунги кунда логистика соҳасида иш юритаман. Лекин кинодан кетганим йўқ. Агар яхши, мазмунли образлар бўлса, албатта яна роль ижро этаман.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Сеҳрли қалпоқча” филми актёри Бунёд Раҳматуллаев ҳозир қаерда ва нима билан банд?