Россиядаги Федерал агентлик тиббий-биологик махсус препаратлар давлат илмий-тадқиқот институтида оламшумул янгилик яратилмоқда. Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Андрей Симбирцевнинг маълумотига кўра, олимлар зарарли сифатга эга ўсимтанинг сўнгги босқичида ҳам даволашга қодир препарат устида охирги синов тажрибаларини олиб бормоқда, деб ёзади “Qalampir” сайти.
“Клиник ҳолатгача бўлган синов тажрибалардан орттирган ҳисоботларга кўра, беморлар дори воситасини яқин уч йилда қабул қилиши мумкин”, деб қўшимча қилади Симберцев.
Меланома ва саркома ривожланган сичқон ҳамда каламушда дори воситаси билан тажрибалар ўтказилди. “Дори воситаси ҳаттоки энг сўнгги босқичдаги ўсимтани йўқ қила олди”, дейди профессор.
“Известия” газетасининг ёзишича, воситасининг таркибида барча турдаги ҳужайраларни синтездан ўтказа оладиган молекула мавжуд. Айнан шунинг учун, олимлар ҳамма турдаги ўсимтани даволаш мумкин, деб ўйлаяпти.
Бундан аввал, Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолагани хақида хабар берган эдик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади