Тромб бу организнинг томир ёки юрак бўшлиғида ивиб қолган қондир. Қоннинг ивиши аслида табиий жараён бўлиб, тўқималар шикастланганда тери ёки органлар тезроқ битиши учун керак бўлади. Аммо баъзида керакциз пайтда ҳам томирларда қон қуйқалари пайдо бўлиши ва тромб ҳосил қилиши мумкин. Бундай ҳолат ўрта ёшдан катта инсонларда кўп учрайди ва жиддий касалликларга олиб келади.
Фото: Дзен
Қон томирларда ҳосил бўлган тромб узилиб, ўпкага етиб келиши ва тромбоэмболияга олиб келиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ҳаёт учун зарур органларга кислород етиб бормаслигига сабаб бўлади ва ҳолат аянчли якун топади.
Организмда тромб борлиги доим ҳам ташқи томондан намоён бўлавермайди, бироқ бир нечта аломатлар борки, улар тромб шакллана бошлаганидан дарак беради.
Организмда тромб мавжудлигининг белгилари
Фото: Healthиссуэс
Қўл ва оёқларда оғриқ
Оёқларни букканда, юрганда спазмга ўхшаш оғриқларнинг пайдо бўлиши, оғриқли қисмда терининг иссиқ туриши ва рангининг оқариши тромб ҳосил бўлганидан дарак бериши мумкин.
Оёқ ёки қўллардаги шиш
Қон қуйқалари оёқ-қўллардаги қон оқимини тўсиб қўйиши ва шишишни келтириб чиқариши мумкин.
Терининг кўкариши
Оёқларда тромб ҳосил бўлса, унинг болдир қисмида шиш ва кўкариш пайдо бўлади, тегиб кўрганда оғрийди.
Терининг қизариши
Тананинг бирор қисмида шиш билан бирга қизариш ва иссиқлик кузатилса ҳам, тромбдан бўлиши мумкин.
Сабабсиз йўтал
Ўз-ўзидан қуруқ йўталнинг пайдо бўлиши, нафас олиш тезлашиши, кислород етишмаслиги ва юрак уришининг тезлашиши ҳам тромб аломатларидан бири бўлиши мумкин.
Кўкрак қафасида тўсатдан оғриқ пайдо бўлиши
Фото: Lisa.ru
Юракда бирдан кучли оғриқ пайдо бўлиши юрак хуружига ўхшаб кетади. Баъзида эса бу ўпка артериясининг тромбоэмболияси ҳам бўлиши мумкин. Оғриқ юракда, чап қўлда, елка ва унинг орқа қисмида ва ҳатто бўйин билан жағда кузатилади.
Юрак уришининг тезлашиши
Танага кислород етишмаганда юрак тезроқ уради ва бемор ўз-ўзидан чуқур нафас ола бошлайди.
Нафас қисилиши
Ўпкада ҳосил бўлган қон қуйқаси унга кислород етиб бормаслигига сабаб бўлади ва беморда бўғилишга ўхшаш ҳолатлар кузатилади. Зинапоядан чиқишда жуда қийналадиган ва ҳаво етишмай қоладиган инсонларда тромб мавжуд бўлиш эҳтимоли юқори.
Кам ҳаракатлик ва заифлик
New England Journal of Medicine журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, ўпка артериясидаги эмболия асосан ёши катталар ва қарияларда кўп кузатилган. Шифохонага ҳушидан кетиш сабабли олиб келинган инсонларнинг 17 фоиз қисмига эмболия ташхиси қўйилган.
Бош айланиши
Бош мия қон томирларидаги кислород миқдорига ўта таъсирчан бўлади. Тромб туфайли юзага келган бош айланишига қонда кислород етишмагани ва ўпкада ҳосил бўлган кимёвий моддалар сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди