Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш316
Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?
© Depositphotos.com / Photographee.eu
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади.

Масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш
Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

Чекиш
Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотлар кўп миқдорда истеъмол қилинса, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳит яратилади.

Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш
Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

Кам ухлаш
Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)