15:13 / 22.04.2024
160

Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул

Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул
Фото: Shutterstock
Қуруқ, узоқ давом этадиган ва тунда хуруж қиладиган йўтал фақатгина шамоллашнинг аломати ҳисобланмайди. Унинг сабабини шифокор текшируви асосида аниқлаш мумкин. Аммо доим ҳам ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишнинг имкони бўлмайди. Шундай вақтда қуйидаги тавсиялар қуруқ йўтални енгиллаштиришга ва кўрикка қадар умумий аҳволни яхшилашга ёрдам беради.

Уй шароитида қуруқ йўтални тўхтатиш усуллари

Йўтал аслида организмнинг ҳимоя реакцияси бўлиб, уни тўхтатиш керак эмас. Аслида балғам кўчиши орқали шамоллаш секин-аста ортга қайтади. Бироқ хуруж қиладиган ва ўта қуруқ йўтал беморга кўплаб ноқулайлик туғдиради. Шу сабабли қуруқ йўталга бундай қоида амал қилмайди ва уни бартараф этиш лозим бўлади. Халқ табобатида қуйидаги усуллар мавжуд:

- кўкрак қафасини уқалаш;
- буғли ингаляция;
- доривор ўсимликлардан тайёрланган дамлама ва суюқликлар.

Ингаляция эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Қайнатилган картошка, прополис, эфир мойи ёки эвкалипт баргларидан фойдаланиш кутилган самара беради. Суюқлик ёки масса шиллиқ қаватларни куйдириб қўймаслиги учун ҳаддан ташқари қайноқ бўлмаслиги лозим. Ингаляцияни оддий ёки тузли сув билан ҳам қилиш мумкин.

Йўтал турлари

Йўтал икки хил турда: қуруқ ва нам бўлади. Қуруқ йўталда бемор кўпроқ қийналади. Қуруқ йўтал кўкрак қафасида оғриқ, терлаш, нафас олишда қийналиш ва томоқ оғриғини келтириб чиқаради, кўпинча узоқ вақт даволанишни талаб этади. Нам йўтал, аксинча, бронхлардан балғам ажралиши туфайли тезроқ тузалади.

Шунингдек, йўталнинг давомийлиги даврий ва доимийдир. Даврий йўтал шамоллаш, бронхит, ўткир респиратор инфекциялар ва бошқа шу каби юқумли касалликлар учун хосдир. Доимий йўтал эса жиддий касаллик аломати ҳисобланади.

Тунда қуруқ йўтал хуруж қилса нима қилиш лозим?

Фото: Teapravda.com
Кунгабоқар ёғидан ичимлик: 150 мл қайноқ сув, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, таъбга кўра туз. Ҳаммасини аралаштиринг ва илиқ ҳолда секин-аста ичинг.

Гоголь-моголь: мазкур ширинлик учун битта тухум сариғи, 1 ош қошиқ суюлтирилган асал, 1 ош қошиқ сариёғ ва бир стакан сут керак. Биринчи бўлиб тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, унга сут қўшинг ва аралаштиришда давом этинг. Кейин сариёғ ва асал солинг. Аралашмани қайноқ ҳолда ичинг.

Занжабил ва асал: Занжабил илдизининг бир бўлагини майдаланг. Бир стакан қайнаган сувга майдаланган занжабил ва бир оз асал солиб, аралаштириб ичинг.

Йўтални камайтириш учун ёстиқни баланд қилиб қўйинг ва хонада тоза, салқин ва нам ҳаво алмашиб туришини таъминланг.

Қуруқ йўталда томоқ оғриғи ҳам кучайса нима қилиш керак?

Бурунни тузли сувда чайиш, кўпроқ суюқлик ичиш, хонадаги ҳавони нам сочиқлар билан намлантириш каби тавсиялар томоқ оғриғини енгиллаштиришда ёрдам беради. Тузли сув оғиз ва бурун бўшлиғидаги вируснинг чиқиб кетишини, нам ҳаво эса балғам тезроқ ҳосил бўлиши ва кўчишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул