Қозоғистонда таниқли блогернинг операцияси фожеа билан якунланди

Қозоғистонда таниқли блогернинг операцияси фожеа билан якунланди

Қозоғистонда таниқли аёл блогер билан боғлиқ фожиали ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълум қилинишича, 53 ёшли Сауле Базархан Олмаота шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида липосаксия амалиётини ўтказган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жарроҳлик амалиётидан кейин унинг аҳволи кескин оғирлашган. Орадан кўп ўтмай, блогернинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марҳуманинг яқинлари операциядан кейинги даволаш жараёни юзасидан бир қатор саволларни ўртага ташлаб, ҳолатга аниқлик киритишни талаб қилмоқда. Улар, хусусан, тиббий ёрдам қай даражада тўғри кўрсатилгани ва кузатув ишлари қандай олиб борилгани билан қизиқмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Олмаота шаҳар полицияси томонидан текширув ишлари бошланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.