Ўзбекистонда хотинига нон олиши учун мини автомобиль совға қилган эркак эътибор марказида

Ўзбекистонда хотинига нон олиши учун мини автомобиль совға қилган эркак эътибор марказида

Ўзбекистонда яна бир ноодатий ва самимий ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда бир эркак турмуш ўртоғини кутилмаган совға билан хурсанд қилгани акс этган.

Маълум бўлишича, у хотинига кичик ҳажмли мини-автомобиль ҳадъя қилган. Гувоҳларнинг айтишича, ушбу транспорт воситаси асосан маҳалла ичида қисқа масофаларга қатнаш, масалан дўконга бориб нон олиб келиш каби кундалик эҳтиёжлар учун мўлжалланган.

Мазкур видео интернетда тез тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли ижобий фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Айримлар бу ҳолатни оилавий муносабатлардаги эътибор ва ҳурматнинг чиройли намунаси сифатида эътироф этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.