7 961
«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига экспорт қилина бошлади
Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда юртимиз экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди.
ЎзА хабарида келтирилишича, Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён 835 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 246 турдаги янги маҳсулот экспорти йўлга қўйилди. Маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 52 та янги бозорга кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинди.
Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар, Япония, ХХР, АҚШ, Исроилга виноматериаллар ва вино-ароқ маҳсулотлари, Польша, ХХР, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Афғонистонга кимё маҳсулотлари, Швеция, Руминия, Болгария, Туркияга минерал ўғитлар, Беларусь, Озарбайжон, Польша ва Жанубий Кореяга спорт пойабзаллари, чарм буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.
Бунинг самарасида шу йилнинг 9 ойи якунларига кўра, товар ва хизматлар экспорт ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоиз ўсди. Полиэтилен, трикотаж полотно, ип газлама, фармацевтика препаратлари ва тиббиёт буюмлари, молибден, волфрам маҳсулотлари, аммофос, кальцийлаштирилган сода, юк автомобиллари ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ошди.
Мамлакатда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилгани, жумладан, «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилгани натижасида жорий йил 9 ойида 543 минг тоннадан зиёд ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40,4 фоиз кўп ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди