Adobe компанияси 2016 йил давомида эришган молиявий кўрсаткичларга оид ҳисоботни эълон қилди. Adobe билан боғлий янгиликларни ёритадиган сайтда берилган хабарга кўра, жорий йилнинг сўнгги чорагида компания даромади 1,61 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса ушбу кўрсаткич 1,31 млрд долларга тенг бўлган. 2016 йил бўйича умумий даромад эса 5,85 млрд долларга етган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Операцион даромад ҳам сўнгги чорак якунларига асосан сезиларли даражада юқорилаган. Соф фойда эса 79 фоиздан 86 фоизга ўсган (1,17 млрд доллар). Чорак давомида операциялардан компания бюджетига 696 млн пул маблағлари келиб тушган. Компания 3,2 млн дона акцияларни қайта сотиб олиб, акционерларга 331 млн доллар қайтариб берган. Йил давомида эса компания қайта сотиб олган акциялар сони 10,4 миллион донага тенг бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди