Минтақавий тараққиёт учун масъул марказ ва вилоят даражасидаги давлат идоралари ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди, дейилади "Кун" нашрида.
Ўқув-танишув сафарининг бош мақсади - Латвия давлат идораларининг маҳаллий бошқарув бўйича тажрибасини ўрганиш. Хусусан, минтақавий тараққиётни режалаштириш, марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва координация, Депутатлар маҳаллий кенгаши ва ижроия ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий тараққиёт соҳасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик.
Делегация 5 сентябрдан 10 сентябргача Латвияда бўлади. Ташриф давомида парламентнинг тегишли қўмита ва департаментлари, Латвия вазирликлари ва агентликлари ходимлари билан учрашувлар, Латгал вилояти маъмурияти мисолида минтақавий режалаштириш жараёни билан танишув, шунингдек давлат ва коммунал хизматларни тақдим этувчи бир қатор марказлар фаолиятини кузатиш кўзда тутилган.
Ҳозирга қадар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Минтақавий тараққиёт давлат агентлиги ва Латвия ҳукуматининг маҳаллий ва минтақавий ассоциацияларида учрашувлар бўлиб ўтди.
Шуниси ҳурматга лойиқки, Атроф-муҳит муҳофазаси ва минтақавий тараққиёт вазирлигидаги учрашув Латвия томонининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига сукут сақлаш билан бошланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди