26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилган, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратгани, икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини олиб боргани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, қардош халқнинг тинчлиги мустаҳкам бўлиши ва ривожланишига тилакдош эканини айтиб ўтди.
Шу куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради