09:10 / 19.05.2017
6 165

Бу қиз бир сўмга ҳам қилади муқом… Ишва бозори бу! Столлар — раста!

Бу қиз бир сўмга ҳам қилади муқом… Ишва бозори бу! Столлар — раста!
БЕШАФҚАТ БАЛЛАДА
Усмон Азим

Бу қиз бир сўмга ҳам қилади муқом,
Тўйдан қочиб чиқди уялиб мақом.
Қўшиқ — навбатдаги бир «…хон» ҳақида,
Пулни ол! Ор-номус эски ақида.
Ишвани ёпиштир баданга, юзга,
Айниқса, мастларни қочирма кўздан.
Ишва бозори бу! Столлар — раста!
Торнинг гилофида пул даста-даста?
Анов дўкончига қил аввал таъзим,
Бир дам совумасин бир нодон базм.
Раққоса! Хиром қил отгунича тонг,
Сўнг ухлаб оларсан келганида шом.
Уйғониб, йиғларсан шом чоғи албат,
Агар йиғламасанг ундан ҳам даҳшат…
Раққоса! Даврада илдам-илдам суз!..
Нега нозинг — олов, кўзларинг — нақ муз!
Ҳа, ҳаёт — бешафқат! Тугади эртак!
«Тўхта!..» деб қичқирмас бирор-бир эркак!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу қиз бир сўмга ҳам қилади муқом… Ишва бозори бу! Столлар — раста!