Хитойнинг Meizu компанияси Meizu M5 Note смартфонини 6 декабрда тақдим этишга қарор қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Аввалроқ тармоқда кузатилган маълумотларда ушбу смартфон 30 ноябрда намойиш этилиши маълум қилинган эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра ишлаб чиқарувчи тақдимотни бир неча кунга кечиктирган.
Хитой телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида қайд этилган смартфонга доир тафсилотларга қараганда, модель 5,5 дюймли FHD экран, саккиз ядроли Helio P10 процессори, 2/3/4 ГБ оператив, 16/32/64 ГБ (уч хил модификацияда) доимий хотира, 13 ва 5 МПли камераларга эга бўлади. Аккумуляторнинг сиғими анча йирик – 4000 мА/соат. Ҳозирча смартфоннинг нархи номаълум, бироқ тахминларга кўра унинг энг арзон версияси (2/16 ГБ) 130 доллар атрофида сотилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади