Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин ортиб боратгани сабабли, аҳолидан https://pm.gov.uz сайти орқали ҳатларни жўнатилиши мақсадга мувофиқ бўлиши айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, натижада 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортди. Буларнинг барчаси мурожаат юбориш эмас, балки мурожаатларнинг ҳолатини аниқлаштириш билан ҳам боғлиқ. Ушбу ҳолатда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида операторлар сони доимо орттириб борилаяпти, лекин шу билан биргаликда айнан қўнғироқ кўп бўладиган вақтларда 1000 телефон рақамида навбат кутиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу сабабли, мурожаатлар имкони борича https://pm.gov.uz сайти орқали юборилиши ҳамда ҳолати текширилиши мақсадга мувофиқ.
Мабодо Интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда мурожаат юборган маъқул. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди