date
views 245

Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”

Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Фото: Getty Images
АҚШдаги Демократ ва Республикачи партиялар Россияни душман деб билади ва президентлик сайловлари натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, уни мағлуб этишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

"Яқинда Қўшма Штатларда президентлик сайловлари бўлиб ўтади, демократлар ва республикачилар ўртасида Россия ва Хитойга нисбатан ҳеч қандай бўлиниш йўқ. Сайловларда ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, биз улар учун душманмиз", — деди россиялик вазир.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Собиқ президент Дональд Трамп Республикачилар партиясидан давлат раҳбарилигига номзод сифатида кўрсатилиши учун зарур бўлган делегатлар овозини тўплаган. Иккинчи муддатга даъвогарлик қилаётган амалдаги президент Жо Байден Демократик партиядан етарли миқдордаги делегатнинг қўллаб-қувватлашига эришган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден ғалаба қозонса, Россия учун яхшироқ бўлишини айтган эди.

"Байден. У тажрибалироқ одам, у эски формация сиёсатчиси. Лекин биз Америка халқи ишонч билдирган ҳар қандай АҚШ раҳбари билан ишлаймиз", — деган эди Россия раҳбари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”