date
views 244

Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади

Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Узоқ йиллар давомида жаҳон футболида ўзаро рақобатлашиб келган Криштиану Роналду ва Лионель Месси фаолиятининг сўнгги босқичини бирга ўтказиши мумкин.

Бир неча манбаларнинг араб журналист Абдулазиз Ал-Осаимига таяниб маълум қилишича, “Интер Майами” хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм 39 ёшли португалиялик юлдузни ўз жамоасига олиб келиш бўйича иш бошлаган.

Бекхэм айни пайтда Роналдуни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Унга Месси ва Роналдуни бир жамоада ўйнатиш ғояси жуда маъқул келгани айтилмоқда.

Қизиғи шундаки, Европани тарк этганидан кейин Роналду Саудия Арабистонида, Месси эса АҚШда тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади