Grand Mir Hotel меҳмонхонаси олдида Spark маршруткани ағдариб юборди

  • Жамият
  • 21-06-2016, 11:59
  • 1 692
  • Grand Mir Hotel меҳмонхонаси олдида Spark маршруткани ағдариб юборди

    Бугун, 21 июнь куни эрталаб, соат 08:45да Тошкент шаҳридаги Grand Mir Hotel меҳмонхонасини ёнида авария содир бўлди, дейилади "Кун" нашрида.

    Фейсбук ижтимоий тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳида қолдирилган маълумотга кўра, аёл киши бошқарувидаги Spark автомобили йўловчи ташиш йўналишидаги "Газель" русумли маршруткага бориб урилган ва маршрутка ағдарилиб кетган.
    Хабар остида фикр қолдирган гувоҳлар бу ҳудудда тез-тез авария содир бўлиб туришига эътибор қаратишган.

    Воқеа жойига ЙПХ ходимлари ҳамда тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Ушбу ЙТҲ натижасида бир неча киши жароҳатланган. Қурбонлар йўқлиги айтилган.