Татуировкалар тери саратонини ўз вақтида сезишни қийинлаштиради, деб огоҳлантирди онколог Евгений Черемушкин. Шифокор News.ru сайтига берган интервьюсида татуировканинг хавфлилиги ҳақида гапириб ўтди.
Шифокорнинг айтишича, татуировканинг ўзи касалликнинг ривожланишига туртки бўлмайди, аммо у ўз вақтида ташхис қўйишга халақит бериши мумкин. «Татуировка тери саратони ривожланишига олиб келиши мумкин эмас, аммо у туфайли сиз саратон ўсимтасини ёки терининг ўзгаришини осонгина ўтказиб юборишингиз мумкин, чунки бу муҳим аломатлардан бири саналади», деди Черемушкин.
Онкологнинг қўшимча қилишича, аллергияга мойил бўлган одамлар татуировка қилиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашишлари керак, чунки бўёқ аллергик реакцияни қўзғатиши мумкин. «Татуировка, албатта, терининг шикастланишидир. Шу сабабдан ундан воз кечиш фойдалидир», - деб маслаҳат берди шифокор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди