20:45 / 07.05.2024
132

Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди

Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра фуқаро Имрон Бойсоатовга тегишли вилоятнинг Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган савдо дўкони ашёвий далил деб баҳо беришда ушбу мулкнинг айнан жиноий даромадлар эвазига олинганлик ҳолати етарлича ўрганилмасдан давлат фойдасига ўтказилган ва аукцион савдолари орқали 130 миллион сўмга сотилган.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида кўриб чиқилиб, фуқаро Имрон Бойсоатов фойдасига 130 миллион сўм молия органлари орқали бюджет маблағларидан ундириш белгиланган.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасининг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ ўрнатилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида фуқаро фойдасига 130 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди ва қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро иши амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди