11:50 / 06.05.2024
139

Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади

Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 8 май куни Евросиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ва 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади. Бу ҳақда Президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбақиев хабар берди.

Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида давлат раҳбарларининг 2023 йил якунлари бўйича “Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишларини амалга оширишнинг кечиши тўғрисида”ги ва “Евросиё иқтисодий иттифоқи халқаро фаолиятининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини амалга ошириш тўғрисида” маърузалар тингланади.

Бир қатор муҳим қарорлар ва ҳужжатларни қабул қилиш, жумладан, ЕОИИ ва унга аъзо давлатлар ўртасида электрон ахборот алмашинуви тўғрисидаги Протокол лойиҳасини тасдиқлаш, ‘Евросиё иқтисодий иттифоқининг 10 йиллиги’ медалини таъсис этиш режалаштирилган”, — дейди Муратбек Азимбақиев.

Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган бу йилги парадда 9 мингдан ортиқ аскар иштирок этади. Парадда 70 та ялпи ҳужум тизимлари ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. Бу йилги ҳарбий парадга расмийлар анча жиддий тайёргарлик кўргани айтилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари раҳбари орасида Тожикистон президенти биринчилардан бўлиб парадга таклиф этилган. Расмий манбалар 9 май куни Россиянинг 28 шаҳрида ҳарбий парадлар бўлиб ўтишини маълум қилган. Уларда 50 мингдан ортиқ аскар ва мингга яқин қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техника иштирок этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади