Қиз ўлимидан бир неча лаҳза илгари Instagram'га ажойиб сурат жойлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қиз ўлимидан бир неча лаҳза илгари Instagram'га ажойиб сурат жойлади

Жамият 27-07-2016, 07:00 1 752
Қиз ўлимидан бир неча лаҳза илгари Instagram'га ажойиб сурат жойлади

АҚШнинг Флорида штатидан бўлган 35 ёшли Колин Бернс дўстлари билан машҳур Катта дара паркига экскурсияга йўл олиб, баланд қоя четида ўтирганча суратга тушди ва шу захоти суратни Instagram'га жойлади. Бу ҳақда “Сosmo.ru”га асосланиб “Даракчи.uz” хабар берди.

Бу вақтда қизнинг дўстлари қуёш ботишини суратга олаётган бўлиб, ижтимоий тармоққа жойланган сурат Колиннинг сўнгги сурати бўлишини хаёлларига ҳам келтиришмади.

Independent нашрининг хабар беришича, қиз табиат манзарасида суратга тушмоқчи бўлиб, қоя четига ўтирган, суратга тушиб бўлгач, хавфли жойдан қўзғалганда, оёғи тойиб кетиб, 120 метр баландликдан жарга қулаган.

Қизнинг дўстлари ҳамон шок ҳолатида бўлиб, бу қулаш уларнинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа бўлиб қолганлигини таъкидлашмоқда. Колорадо штати полицияси ва миллий парк хавфсизлик хизмати ходимлари сайёҳлар орасида бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.