Диего Марадона қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Диего Марадона қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушди

Жамият 30-08-2016, 14:09 1 015
Диего Марадона қалбаки ҳужжатлар билан қўлга тушди

Аргентина термасининг собиқ ҳужумчиси ва устози, мамлакат футболи афсонаси Диего Марадона Буэнос-Айрес аэропортида қалбаки ҳужжатлар билан қўлга олинди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Марадона ўз қаллиғи Росио Оливо билан Дубайга йўл олаётган эди. Аммо ҳужжатлар текширишда собиқ футболчида қалбаки паспорт ва авиачипталар аниқланди.

55 ёшли Марадонага мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берилмади ва у воқеаларнинг барча сабаблари аниқланмагунича ҳисбга олинди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.