Япониянинг Окинава оролида археологлар балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқларни топишди, деб хабар беради "Кун" нашри. Денгиз шиллиққурти чиғаноғидан ўйиб олинган бир жуфт илмоқнинг ёши 23 минг йилни ташкил қилади.
Олимларнинг тахминича, Окинавада биринчи одамлар 30 минг йил аввал қўним топганлар. Оролда табиий захираларнинг камлигигига қарамасдан, улар яшаб кетишга муваффақ бўлишган.
Топилма қадимги одамлар томонидан ўша пайтда балиқ тутишнинг илғор технологиялари кенгроқ қўллангани ҳақида тахмин қилишга имкон беради.
Окинава оролидаги ғорда илмоқлардан ташқари меҳнат қуроллари, мунчоқлар ва озиқ-овқат қолдиқлари аниқланган.
Олимларнинг фикрича, қадимги одамлар ғорга "қисқичбақаларнинг маълум турлари жуда мазали бўлган" вақтда ташриф буюриб турганлар.
Бунгача энг қадимий балиқ тутиш илмоқлари Тимор оролида топилган илмоқлар ҳисобланарди, уларнинг ёши камида 16 минг йилни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради