Таллин – Рига йўналишида қатновчи автобусдаги аёл йўловчилардан бири маст ҳолатда транспорт воситасини ҳайдаётгани учун ҳибсга олинган ҳайдовчининг ўрнини эгаллашига тўғри келди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, воқеа 26 ноябрда Тарту – Пярну – Икла трассасида юз берган. Полицияда Латвия чегараси томон келаётган ва кескин тормозланиб, авариявий ҳолатлар вужудга келтираётган автобус шубҳа уйғотган.
Полициячилар автобусни тўхтатганларида унинг ҳайдовчиси маст эканини аниқлашган ва уни машинани ҳайдашдан четлатишган. Шунда йўловчилардан бири, Трийн Кибур исмли аёл автобусни ҳайдашда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Аёлда автобусни ҳайдашга рухсат берувчи D тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган.
Полициячилар бунга қаршилик қилишмаган ва аёл йўловчиларни Латвия чегарасигача эсон-омон етказиб қўйган. Бироқ чегарада йўловчилар барибир бошқа автобусни бир неча соат кутишларига тўғри келган. Оқибатда автобусга эгалик қилувчи компания норози йўловчилардан кўплаб танбеҳ эшитган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди