2016 йил декабрь ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб келаётган Адҳам Икромов ўз вазифасидан озод этилди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Адҳам Икромов 2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди.
Алишер Шодмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси илм-фан, таълим, маданият ва спорт Қўмитаси Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Шодмонов 1962 йил Андижон шаҳрида туғилган. У 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Маълум қилишларича, Адҳам Икромов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимини сақлаб қолган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди