Япониянинг Миядзаки шаҳридаги очиқ савдоларда манго мевасининг ноёб турларидан бири қарийб 3,7 минг АҚШ долларига сотилди. Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, савдоларда Фукуока туманидаги дўконлардан бирининг эгаси ғолиб чиққан.
У харид қилган мевасини пештахтада реклама мақсадида қўйиб қўйиш ниятида. Кимошди савдоларида ҳаммаси бўлиб 200дан ортиқ даъвогар иштирок этган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Бундай савдоларга эса мангонинг маҳаллий “Қуёшли тури”нинг энг яхши намуналари қўйилади – улар таркибида шакар миқдори 15 фоиздан ошмаслиги ва оғирлиги 350 граммдан кўпроқ бўлиши керак.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Япониядан бундай турдаги аукционлар доимий тарзда ўтказилади. Масалан, ўтган йилнинг майида Саппоро шаҳридаги савдоларда "Юбари" туридаги бир жуфт қовун 18,4 минг долларга сотилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди