19:28 / 05.06.2017
15 485

Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган 40.000 сўмлик фоҳишахона аниқланди

Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган 40.000 сўмлик фоҳишахона аниқланди
2017 йилнинг 03 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Нигора Сафарова Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаролар “З” ва “Д”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги шахснинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган 40.000 сўмлик фоҳишахона аниқланди