00:41 / 25.06.2017
8 771

Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди

Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Саудия Арабистони янги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни бу тайинлов билан табриклади. Унинг фикрича, қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг бу қарори унинг мамлакатда барқарорликни истаётганидан дарак беради.

"Менинг қадрдон иним Муҳаммад бин Салмоннинг валиаҳд шаҳзода этиб тайинланишини қувонч ва фахр билан қабул қилдим. Бу қирол, икки масжид асровчиси томондан билдирилган катта ишончдир", деб ёзди Қодиров инстаграмда араб тилида.

"Бу донолик, жасурлик ва Саудия Арабистонининг барқарорлиги, фаровонлиги ва хавфсизлигидан манфаатдорлик намойишидир", деб қўшимча қилди Қодиров.

Қодировнинг фикрича, Муҳаммад бин Салмон садоқатли ва жасур, араб олами ва дунёда юз бераётган вазиятни англовчи етакчидир.

Саудия Арабистони қироли 21 июнда қариндоши Муҳаммад бин Наиф ўрнига 31 ёшли ўғлини валиаҳд шаҳзода этиб тайинланиши ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бундан ташқари, Муҳаммад бин Наиф мамлакат ички ишлар вазири лавозимидан олинди, Муҳаммад бин Салмон эса мудофаа вазири лавозимини сақлаб қолган ҳолда бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамзон Қодиров Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўзгартирилишига изоҳ берди