10:48 / 26.06.2017
6 428

Тошкентда ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган товламачилар қўлга олинди

Тошкентда ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган товламачилар қўлга олинди
2017 йилнинг 29 май куни тахминан соат 13:00 ларда, икки нафар номаълум шахслар, Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Иосипов Константин Станиславович (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага ўтириб, ўзларини прокуратура идоралари ходимлари сифатида таништириб, уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан 9.600.000 сўмлик мол-мулкини қўлга киритганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Исакджанов Даврон Бахтиёрович ва Ишматов Умид Ҳасановичлар содир этишганлиги аниқланган.

Д.Б.Исакджанов ва У.Х.Ишматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўзини прокуратура ходими сифатида таништирган товламачилар қўлга олинди