19:27 / 12.08.2017
7 181

Юнусободда “Нексия” ва “Ласетти Жентра” иштирокида жиддий ЙТҲ юз берди

Юнусободда “Нексия” ва “Ласетти Жентра” иштирокида жиддий ЙТҲ юз берди
12 август куни соат тахминан 14:30лар атрофида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Боғишамол кўчасида “Ласетти Жентра” ва “Нексия” автомобиллари иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг ёзишича, “Жентра” ҳайдовчиси ён томондан ҳаракатланаётган юк машинасини қувиб ўтмоқчи бўлиб, “Нексия” билан тўқнашиб кетган.

Фотосуратдан кўриш мумкинки, тўқнашув натижасида “Нексия” жуда жиддий зарар кўрган.

Хабар қилинишича, “Нексия” ҳайдовчисига ЙТҲ жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида бошқа яна кимдир жабрлангани номаълум.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда “Нексия” ва “Ласетти Жентра” иштирокида жиддий ЙТҲ юз берди