Россияда зўрланган аёл жиноятчини ўзбекистонлик эканини айтмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда зўрланган аёл жиноятчини ўзбекистонлик эканини айтмоқда

  • Жамият
  • 23-09-2017, 12:08
  • 1 138
  • Россияда зўрланган аёл жиноятчини ўзбекистонлик эканини айтмоқда
    22 сентябрь куни Россиянинг Ленинград вилоятида меҳнат мигрантлари томонидан аёл кишига нисабатан ҳужум уюштирилган. Бир гуруҳ эркакларнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда. Аёлга нисбатан зўрлик ишлатилгани маълум қилинган.

    Аёл ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга мурожаат қилган бўлиб, зўрлик ишлатганлар 20–25 ёшларда эканини айтган. Маълумотга кўра, ҳужум қилганлардан бирининг қўлида ёғоч мунчоқ ва кумуш занжир бўлган. Жиноят содир этгандан сўнг тўда микроавтобусда воқеа жойидан яширинган, деб хабар бермоқда Qalamir.uz.

    Вилоят полицияси ходимлари ҳозирда ҳуқуқбузарларни қидирмоқда.