Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари Ҳарбий прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ҳарбий полигон қурилиши билан боғлиқ тендерда ёрдам бериш учун пул талаб қилган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда МХХ вакили «Дарё»га хабар берди.
1974 йили Тошкент вилоятининг Пискент шаҳрида туғилган ва айни вақтда Олмалиқ шаҳрида яшовчи, «Композит арсенал строй» МЧЖ раҳбари Ўткир Абдунаимов пудратчи ташкилотлардан бирининг бош директоридан фирибгарлик йўли билан хорижий валютада йирик миқдорда пул олишга ҳаракат қилган.
У Самарқанд вилоятида умумий қиймати 42,5 миллиард сўмни ташкил этадиган ҳарбий полигонни қуриш бўйича ўтказиладиган тендерда ютиб чиқишда гўёки ёрдам бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари сўраган.
Айтиш жоизки, бу Ў.Абдунаимов билан боғлиқ биринчи қонунбузарлик эмас. Хусусан, 2016 йилнинг октябрь ойида у юқорида тилга олинган пудратчи ташкилот бош директорининг қариндошларидан бирини алдаши оқибатида, директорнинг қариндоши Сирдарё вилоятида йўл қурилиши жараёнида ўз ишчиларидан 50 миллион сўм қарз бўлиб қолган.
Янги ТошМИ атрофида фирибгар 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олаётган вақтда ушланди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўткир Абдунаимовга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш)-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди