13:44 / 23.01.2018
6 587

Улуғбек Рўзиқулов ишдан кетди. Бунга Ақтўбе фожиасининг алоқаси борми?

Улуғбек Рўзиқулов ишдан кетди. Бунга Ақтўбе фожиасининг алоқаси борми?
2017 йилнинг 24 августидан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Улуғбек Рўзиқулов кеча, 22 январь куни МАКдаги лавозимини янги эгасига топширган. Бу ҳақдаги хабарларни МАК расмийлари тасдиқлади.

Маълум қилишларича, собиқ Бош директор Рўзиқуловнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Ҳакимов Улуғбек Рўзиқуловнинг ўрнини эгаллаган.

Улуғбек Рўзиқулов 2017 йилнинг август ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси лавозимларида ишлаган эди.

Айни дамда Рўзиқуловнинг қайси ташкилотда иш бошлагани ҳақида хабарлар йўқ.

Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган фожиада одамлар қисман “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни ҳам айбдор қилди. МАК айрим халқаро қатновлар, хусусан Россияга рейслар бўйича монополияни ўрнатмаганда, чипталар нархи арзон бўлганда, одамлар эмин-эркин самолётда учган бўларди, бузуқ автобусларга куни қолмасди, қабилидаги танқидлар тинмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Улуғбек Рўзиқулов ишдан кетди. Бунга Ақтўбе фожиасининг алоқаси борми?